Куни кеча Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, мустақил Ватанимиз учун жон фидо қилган қаҳрамонларни ёд олишга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги «Турналар» ёдгорлик мажмуасида ўтказилган тадбир шулар жумласидандир.
Мазкур тадбирга 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳам таклиф этилди.
Шундан сўнг, тинчлик ва осойишталик йўлида қурбон бўлган уруш қатнашчилари хотирасини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган ҳайкал пойига ёшлар иштирокида гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирнинг расмий қисми якунлангач, иштирокчилар меҳнат фахрийлар билан дилдан суҳбатлашиб, эсдалик учун суратга тушишди.