Мазкур мусобақада 9–11-синф ўқувчиларидан тузилган 12 та жамоа иштирок этди. Ўқувчилар беллашув шартлари бўйича баҳсларга киришиб жисмоний ва билим жиҳатдан қанчалик тайёгарликка эга эканликларини намойиш этдилар.
Улар жамоани таништириш, билимдонлар беллашуви, қуролни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби шартларни бажаришди.
Ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.