Республикамизда “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирларига старт берилди // "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" муносабати билан пойтахтимиздаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйларида Яшнобод ва Чилонзор тумани ФВБ бўлими ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди. // Сирдарё вилоятида жойлашган Оилавий уйларда "Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш" мақсадида 15 ноябрдан 15 декабргача бўлиб ўтаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, электр ва газ таъминоти ташкилоти ходимлари билан ҳамкорликда профилактик йўриқнома ва кўргазмали машғулотлар ўтказилди. // Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида очиқ эшиклар куни ва "Уч авлод учрашуви" ўтказилди // Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яна бир мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди // Фарзанд тарбиясида мактаб ва ота-она ҳамкорлиги // “Уч авлод учрашуви” ўтказилди // "Ҳилпирайвер муқаддас байроқ" шиори остида тадбир ўтказилди. // Бухоро шаҳридаги 35-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун буносабати билан тадбир ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! 

Ёш оилага бахт ва тотувлик тилаб қоламиз!

19.9.2023 1298

Инсон ҳаётида шундай кунлар борки, бу кунлар унинг тарих зарварақларидан юксак ўрин эгаллайди. Худди шундай инсонлардан бири 26 ёшли Озодбек Раимовнинг ҳам ҳаётида бахтли кунлар рўй берди. Собиқ Марғилон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Озодбек Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси вакиллари билан оила қуриб, янги ҳаёт қуриш режаси ҳақида бўлишганда, гвардиячилар ёш йигитга тўй тадбирини ташкиллаштиришда ёрдам беришларини айтишди.
Давлат таълим-тарбия муассасасида, ота-она меҳрисиз улғайган ёшлар атрофдагиларнинг эътибори ва қўллаб қувватлашини қадрлашади. Гвардиячилар билан биринчи танишув куниданоқ Озодбек ҳарбийларнинг самимийлигини ҳис қилди. Уларнинг танишувига эса узоқ вақт бўлмаган. Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан ҳокимлик, Миллий гвардия ва бир қатор қизиқиш билдирган тизим ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ҳаётини ўрганишга киришган. Ёшлар қандай муаммолар билан тўқнаш келишганини аниқлаб, қийин аҳволда қолган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш: жумладан, доимий иш, таълим, касби йўқ бўлган ёшларни оёққа туришига ёрдам беришни бошлашган. Озодбек Раимов эса Миллий гвардия вилоят бўйича бошқарма бошлиғи ўринбосарига бириктирилди.
Ҳамма бирдек кутган тўй Фарғона шаҳридаги “Мумтоз” тантаналар саройида бўлиб ўтди. Ёшларни табриклаш, уларга бахт тилаб совғалар беришга кўплаб меҳмонлар ва шу тариқа гвардия вакиллари ҳам ташриф буюришди.
Барчанинг тилакларига қўшилган ҳолда ёшларга бахт, ўзаро тотувлик тилаймиз!