Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи M.Holiqovalar оиласининг фарзандлари 16-17 ёшда. Энг катта қизи Мадина июнь ойида ўн саккиз ёшга тўлади ва у ҳам референдум ва сайловларда овоз бера олади. Шу кунларда янгиланган Конституция бўйича ўтказилаётган референдум қизғин муҳокама қилинаётганлиги боис, Мадина ва укалари онасидан сайлов, референдум, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, сайловчиларнинг ҳуқуқлари ҳақида сўзлаб беришини сўради. Мухаббат Шодиевна болаларнинг бу масалаларга бўлган қизиқишидан мамнун бўлди, чунки, бу ёшларда фуқаролик позициясининг шаклланаётганлигидан дарак берарди.
Оила аъзолари биргаликда сайлов ҳуқуқи ва сайловга оид кўплаб адабиётларни мутолаа қилдилар.
Батафсил ва аниқ жавоб олиш мақсадида улар ўз шаҳрида бўлиб ўтаётган тадбирларда иштирок этди. Тадбир давомида мутахассислар, ҳуқуқшунослар томонидан қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти тушунтирилди.