Бир неча кун аввал Фарғона вилоятида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйи битирувчисининг тўйи бўлиб ўтди. Инсон ҳаётидаги унутилмас ушбу кунни байрамона ташкиллаштиришда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари яқиндан ёрдам беришди.
Абдулҳамид 18 ёшга қадам қўйиши билан унга барча шароитлари мавжуд бўлган хонадон калити топширилган эди. Абдулҳамид бу сафар оила қуришни мақсад қилиб, Миллий гвардия вилоят бошқармасига мурожаат қилди. Ва, албатта, унинг мурожаати ижобий ҳал қилинди ва унга висол оқшомини кўнгилдагидек ўтказишда кўмак берилди.
Тўй чиройли ва қизиқарли бўлиб ўтди. Ташриф буюрган барча меҳмонлар қўлларини дуога очиб, ёшларга бахт тилади.