Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 5 нафари референдумда иштирок этиб,сайлов участкасида тушган фотосуратлари билан бўлишди. 18 ёшга тўлган уч ўғил ва икки қизларга овоз беришдан аввал Конституциямиз ва унинг ҳар бир фуқаро ҳаётидаги ўрни ҳақида тушунчалар берилди.
Ёшларнинг “Референдум тўғрисида”ги қонун, сайлов ҳуқуқи, юрт ва халқ учун муҳим бўлган қарорларни қабул қилишда ҳар бир фуқаро фаол бўлиши қанчалик муҳимлиги тўғрисида батафсил маълумот олишга интилаётганлиги ўқитувчилар, иштирокчилар ва ёши улуғларни ҳам қувонтирди.