Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Миллий гвардия инспектор-психологи Миробод тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда 110-мактабнинг 11-синф ўқувчилари билан “Ёшлар ўртасида терроризм ва экстремизмни олдини олиш” мавзусида суҳбат ташкил этилди.
Тадбирда ўсмирлар билан болаларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйиш сабаблари ва бунинг қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилди. Ходимлар ёшлар онгини терроризм ва экстремизм ғоялари билан заҳарланаётгани, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ёш организмга қайтарилмас таъсири ҳақида сўз юритилди. Кибержиноят мавзуси мактаб ўқувчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Ўқувчи ёшлар фаоллик билан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича энг самарали чора-тадбирлар юзасидан таклифлари билан ўртоқлашишди.