Ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар изчил давом этмоқда. Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни соғлом, маънавий етук ва жасоратли инсонлар этиб вояга етказиш мақсадида Қўқон шаҳрида жойлашган 41-сонли умумтаълим мактабида “Миллий армия — Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.