Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши ҳамкорлигида Оҳангарон тумани «Қизилой» МФЙ ҳудудидаги 40-сонли умумтаълим мактабида ватанпарварлик руҳидаги тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбир давомида гвардиячиларнинг хизмат итлари билан намойишлари, қўл жанги усуллари, қурол-аслаҳа ва махсус воситалар кўргазмаси, камондан отиш машғулотлари ҳамда мазмунли давра суҳбатлари ўтказилди. Ушбу тадбир ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни янада оширди.