Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий қисмда «Жасорат» синфи ўқувчилари иштирокида жамоани жипслаштирувчи ҳамда билимни фаоллаштирувчи тренинг машғулотлари ва интерактив ўйинлар ташкил этилди.
Машғулот давомида ҳар бир жамоага биргаликда ҳаракат қилишни талаб этувчи топшириқлар берилди. Ўқувчи ёшлар машғулотларда фаол иштирок этиб, жараённи кўтаринки руҳда ўтказдилар.
Тренинг якунида иштирокчиларга жамоада ҳар бир аъзонинг фаол иштироки муҳимлиги таъкидланиб, билиш жараёнларини фаоллаштирувчи мустақил тренинг машғулотларини ўтказиш бўйича амалий билим ва кўникмалар берилди.