Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Божхона бошқармаси ва шимолий-ғарбий ҳарбий округи билан биргаликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанга бўлган садоқатни ошириш мақсадида "Ёшлар ойлиги" доирасида шаҳар-туман ёшлари учун Нукус шаҳри "Ватанпарварлик карвони" тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ёшлар учун ҳарбий техникалар кўргазмаси ўтказилиб, хизмат итлари ва хизмат отлари иштирокида кўргазмалар ташкил этилди.
Ҳарбийлар томонидан намойиш этилган кўринишлар ёшларда ҳарбий соҳага бўлган қизиқишни янада ошишига хизмат қилди.