Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Ёшлар учун очиқ эшиклар куни тадбирлари ўтказилмоқда

28.1.2025 234

Эртамиз эгалари бўлган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, айниқса ҳарбий-ватанпарварлик руҳини уларнинг қалбида юксалтириш, маънавий баркамол, ақлан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш борасидаги ишлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув марказида ёшлар учун очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ўғил-қизлар, марказда тингловчилар учун яратилган шароитлар, ёшлар учун йўлга қўйилган спорт тўгараклари, қурол-аслаҳа ҳамда махсус техникалар, хизмат отлари, мото- ва автопатрулнинг хизмат фаолияти, "Қўриқлаш" хизматининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг вазифалари билан яқиндан танишдилар.
Бундан ташқари, бу каби тадбир Миллий гвардия Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Наманган давлат Педагогика институти талабалари учун ҳам ташкил этилди.
Ушбу тадбир ёшлар орасида ватанпарварлик ҳиссини мустаҳкамлаш, уларни қуролли кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш, шунингдек, ҳарбий хизмат соҳасига бўлган қизиқишларини оширишдан иборат. Тадбир давомида талабаларга Миллий гвардия ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий ҳарбий техника ва асбоб-ускуналар намойиш этилди.
Тадбир доирасида талабалар Миллий гвардия фаолияти, унинг кундалик вазифалари ва ходимларнинг масъулиятли ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги махсус кўргазмалар, тренинглар ва интерактив суҳбатлар ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, уларга ҳарбий хизматга кириш тартиби, унга қўйилган талаблар ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.