Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими доирасида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган вилоятдаги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан 4 та йўналишда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёшларни бандлигини таъминлаш, ёшларни сифатли таълим, касб-ҳнарга ўқитиш ва бўш вақтини тўғри ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларда соғлом фикр ва дунёқарашни шакллантириш борасида амалий ишлар ташкил этилиб, мавжуд 63 нафар ёшларнинг 150га яқин муаммолари ижобий ҳал этилди.
Ёшларимизнинг олдига қўйган мақсадларини билиш ҳамда улар билан олиб бориладиган келгусидаги ишларни режалаштириш мақсадида бошқарма бошлиғи томонидан ҳар бир ёш билан суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг хоҳиш-истаклари асосида тегишли чора-тадбирлар ҳамда йўл хариталари белгилаб олинди.