Бугунги кунда ёшлар ўзларининг қизиқиши ва қобилиятига мос келадиган касбни танлаши муҳим эканлигини англашмоқда. Фарзандларини фойдали машғулотлар билан шуғулланиши ва таълим олишига беэътибор бўлмаган Пешку туманида истиқомат қилувчи Саттаровлар оиласи доим намунали оилалар қаторида. Улар ўғил-қизларини бўш вақтларда нафақат билим олишга балки, самарали ишлар билан машгул бо
лишга ҳам ундайди. Мисол учун, бугунги кунда улар асаларичилик сир-асрорларини ўрганишмоқда.
Алоҳида эътироф этиш жоизки, ота-оналар болаларига танлаган йўналиши бўйича ривожланишига ёрдам бериш орқали уларнинг қизиқишлари ва интилишларини амалга ошишига замин яратади.