Навоий вилоятининг «Қизилтепа» болалар оромгоҳида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси, Ҳарбий прокуратура, Мудофаа ишлари бошқармаси, ҳарбий қисм ҳамда Қуролли куч тузилмалари билан ҳамкорликда ватанпарварлик руҳидаги тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида “Чақмоқ тренинг” номли ҳарбийлаштирилган спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар жисмоний тайёргарлик, эпчиллик, шижоат ва жамоавийлик кўникмалари бўйича синовдан ўтишди.
Мазкур тадбир ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, қуролли кучлар сафига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил этилди.