Жорий йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари учун Республика маданият ва туризм вазирлиги маъмурияти томонидан концерт дастури ташкил этилди. Мазкур тадбирга таниқли хонандалар Фаррух Комилов, Илхом Фармонов ва эстрада юлдузлари ташриф буюрди.
100 нафардан ортиқ ўғил-қизлар иштирокидаги тадбир барчага хушкайфият улашиб, шўх тароналар иштирокчиларнинг рақслари билан янада файзли бўлди.