Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, Сурхондарё вилоятида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган, 2022 йилда уй-жой билан таъминланиши лозим бўлган 22 нафар болалар учун замонавий, тўлиқ жиҳозланган янги хонадонлар тайёрланди.
Ана шундай қувончли тадбирлардан бири Олтинсой туманида бўлиб ўтди. Абдувайитов Жавоҳирнинг қувончлари чексиз. Сабаби у бугун ўз хонадонига эга бўлди.
- Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган мана шундай имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда, ҳурматли Президентимизнинг ишончларини оқлаб, мамлакатимизга фойда келтирадиган етук кадр бўлиб етишаман - дейди Абдувайитов Жавоҳир.