Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маиший шарт-шароитларини яхшилаш ва моддий кўмаклашиш мақсадида Маҳалла хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими билан ҳамкорликда 7 нафар Меҳрибонлик уйи битирувчиларига 2.000.000 (икки миллион) сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари топширилди.
Тадбирда Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи, Маҳалла хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими раҳбари, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, ОАВлари вакиллари иштирок этди.