Жиззах шаҳридаги 10-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказишлари, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, уларга яхши кайфият улашиш учун кундузги болаларни соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилди.
Унда болалар организмининг жисмонан соғлом бўлиши ва чиниқиши учун масъул педагог ходимлар ва инспектор-психологлар томонидан турли спорт машғулотлари, эрталабки соғломлаштириш машғулотлари, фан тўгараклари ҳамда кўнгил очар тадбирлар ўтказилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, бундай ёзги соғломлаштириш машғулотларини ташкил этиш келажагимиз эгаларини ақлан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларида пухта замин яратади.