Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган "МУРҒАК ҚАЛБ" номли оилавий болалар уйида 5 нафар бола меҳр ва муҳаббат билан қуршалган муҳитда вояга етмоқда. Бугун улар оила даврасида ёзги таътилнинг сўнгги кунларини мароқли ўтказмоқдалар.
Қизлар кун давомида асло бўш ўтиришмайди. Дам олиш кунлари ота-онасига уй юмушларида кўмаклашиб бўлгач, компьютер саводхонлиги бўйича ўз билимларини оширмоқдалар. Шунингдек, миллий чолғу асбобларидан бири рубоб чалиш сирларини ҳамда чеварлик санъатини ҳам моҳирлик билан ўзлаштиришмоқда.
Бундан ташқари қизлар спорт соғлиқ гарови деган шиорга ҳам амал қилган ҳолда шахмат ҳамда қувноқ стартлар ўйинларини ўйнаб чиниқмоқда. Бир сўз билан айтганда, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ўз маромида кетмоқда.