Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ўсиб келаётган ёш авлодни юртга муҳаббат ҳамда она Ватанни ҳимоя қилишга даҳлдорлик туйғулари билан тарбиялаш, ёзги таътил вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида «ЭНEРГЙ» Болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Болажонларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка, футбол, воллейбол, расм чизиш, югуриш, камондан ўқ отиш, стол тенниси мусобақалари ўтказилди.
Айниқса замонавий қурол-аслаҳа ва жанговар техникалар намойиши болаларда олам-олам қувонч ва унутилмас таассурот қолдирган бўлса, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг қўл жанги бўйича жанговар чиқишлари, моҳир йўриқчи ва ақлли хизмат итининг кўргазмали намойиши ёшларга янада унутилмас завқ бағишлади.
Болажонлар ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача кайфият бағишлади. Кулги ва қувончга тўлган оромгоҳ саҳнаси рақс майдонига айланиб, барчани ўзига чорлади.