Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

ЭЗГУ ИШГА ҚЎЛ УРАЁГАН ОЛИЙЖАНОБ ЮРТДОШЛАРИМИЗ САЙ-ҲАРАКАТЛАРИ ТУФАЙЛИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ВА ҚОРАҚОЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИ ЭШИКЛАРИ ЁПИЛДИ

28.11.2021 1063

Юртбошимиз ташаббуси билан жорий қилинган янги тизим, бағрикенг ҳалқимизга янада шижоат бахш этди. Олийжаноб халқимиз томонидан қўл урилаётган эзгу ишлар самарасида, ўз оиласига эга бўлаётган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари қалби қувончга тўлмоқда.
Хусусан, Бухоро вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси М.Раҳматуллаев “Болалар уйи”дан беш нафар тарбияланувчиларни ўз қарамоғига олган бўлса, Қорақолпоғистон Республикаси Хўжайли туман ИИБ профилактика инспетори А.Атамуродов ўз оиласига 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини қабул қилди.
Шунингдек, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Ахмедовлар оиласи ҳам меҳрга ташна қалб эгаларига меҳр-мурувват кўрсатиш мақсадида "Болалар шаҳарчаси"дан 6 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олишди. Қашқадарё ва Фарғона вилоятида бўлса, бир вақтнинг ўзида 21 нафар тарбияланувчилар ўз оиласига эга бўлишди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, болажон ҳалқимизнинг эзгулик йўлидаги сай-ҳарактлари натижасида Хоразм вилояти ва Қорақолпоғистон Республикасидаги Меҳрибонлик уйлари эшиклари буткул ёпилди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Навоий, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги Меҳрибонлик уйлари, ўз фаолиятларини якунлаган эди.