Фарғона шаҳридаги "Ислом Каримов номидаги санъат саройи"да вилоятдаги Оилавий болалар уйлари ўғил-қизлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, патронат ва васийликка олинган болалар, Ватан ҳимояси йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг жами 800 нафар 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болажонлари учун "Президент совғалари" вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, Миллий гвардия бошқармаси ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида тантанали равишда топширилди.Тадбир давомида болажонларнинг мароқли дам олишлари учун "Янги йил эртаги" деб номланган театр томошаси намойиш этилди.