Пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ёзги таътилнинг сўнгги кунларида ҳомийлар томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “River Garden” дам олиш масканига саёҳат ташкил этилди. Бу ерда болаларни маданий-кўнгилочар дастур, совға-саломлар ва ширинликлар кутарди. Кун давомида болажонлар стол атрофида турли ўйинлар ўйнади, очиқ чув ҳавзасида чўмилиб, Бўстонлиқ вилоятининг сўлим гўшаларида сайр қилди.
Ташкилотчилар хайрлашув совғаларини топширар экан, болаларга ўқишларида омад тиладилар.