Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоилов Қўштепа тумани, Соҳибкор МФЙ ҳудудидаги Аминовлар хонадонида янги ташкил этилган “Оилам бахтим-қувончим” номли оилавий болалар уйида бўлиб, тарбияланувчиларнинг ҳолидан хабар олди.
Оила савобли ишга қўл уриб, Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйидан 5 нафар қизларни ўз тарбиясига олиб, оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйган.
Вилоят прокурори хонадон эгаларига бошлаган ушбу олийжаноб ишларига муваффақият тилаб, ушбу оиланинг аъзосига айланган қизлар билан суҳбатлашди ҳамда яратилган шароитлар билан танишиб, хонадон соҳибларига ҳамда тарбияланувчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.