Фарғона вилоятидаги 12-сонли Меҳрибонлик уйидан навбатдаги 3 та оила: Бердиев, Мадрахимов ҳамда Каримқуловлар оиласи 20 нафар тарбияланувчиларни ўз қарамоғига олиб, халқимизга хос эзгу ишга қўл уришди ва шу муносабат билан тантанали маросим бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Халқ талими, Миллий гвардия ва вилоят ҳарбий прокуратураси вакиллари, шунингдек маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, жорий қилинган янги тизим бўйича бугунга қадар Фарғона вилоятида 84 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари оила шароитига ва 11 нафар болажонлар ўз ота –онаси бағрига қайтарилди.