Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосарининг Фармойишига асосан Оилавий болалар уйларининг ижтимоий фаолияти билан танишиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи ташкил этилди.
Мазкур ташрифлардан бири Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги Зокировлар ва Қўқон шаҳридаги Мадғоиповлар хонадони бўлди.
Ишчи гуруҳ фарзандлар учун хонадонда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, уларнинг таълим-тарбияси борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борди. Ташриф давомида, фарзандларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни қизиқиши
ва қобилятига қараб тўгаракларга жалб қилиш, тарбияланучиларнинг темперамент ва характер хусусиятлари бўйича педагогик ҳамда психологик тавсиялар берилди.
Учрашув якунида, болажонларга китоблар тўплами, компютер жамланмаси совға қилинди.