Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйининг битирувчиси Яшина Ирина ижтимоий муаммолари мавжудлиги боис, Фарғона вилояти ҳокими хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари К. Aнваровнага мурожаат қилди.
И.Яшинанинг мурожаати тегишли тартибда ўрганилиб, ижобий тарзда ҳал қилинди. Шу билан бир қаторда, Ирина Мономарказдаги касб-ҳунарга ўқитиш курсига қабул қилиниб, 700 минг сўм стипендияга ҳам эга бўлди. Бундан ташқари давлат томонидан берилган 1 хонали хонадони Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан тўлиқ жиҳозлаб бериладиган бўлди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас! Қаҳрамонимизнинг энди ўз оиласи бор. Вилоят ҳокими ўринбосари Комила опа Иринани ўз оиласи бағрига қабул қилди.
Ирина 4 опа-сингиллари ва ота-онаси билан бахтли ҳаёт кечирмоқда.