Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Фарғонада навбатдаги янги хонадонлар ўз эгаларига топширилди

29.9.2023 944

Жорий йилнинг 25 январь санасида 18 баҳорини қаршилаган Мадинахон Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги 1- сонли Касб-ҳунар Мактабининг биринчи босқичида таҳсил олиб келмоқда. Тақдир тақозоси билан ота-онасидан етим қолган Мадинахон 2016 йилдан бери, васийликка олган опаси Марҳабо билан бирга яшаб келади.
Куни кеча Мадина Эркаевага Боғдод тумани марказида қад кўтарган кўп қаватли уйлардан замонавий таъмирланган ва барча шароитларга эга бўлган икки хонали хонадон калити тантанали равишда топширилди.
Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимлиги, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси масъуллари ва кенг жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтган тадбирда сўз олганлар ушбу хонадонда Мадинага фақат яхши кунлар ҳамроҳ бўлишига тилакдош бўлдилар.
Мадинанинг эртанги кундан кўнгли тўқ, касб-ҳунар мактабини битиргач муайян даромадли ишга эга бўлади, ота-онасидан ёдгор қолган яккаю-ягона опаси борлигидан хурсанд бўлган Мадинанинг энди ўз уйи ҳам бор.
Ҳудди шундай қувончли ва эсда қоларли кун, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Беҳрузбек Қорабоев ва Ўзбекистон туманида яшовчи Қаноатхон Холматоваларга ҳам насиб қилди.
Беҳрузбек ва Қаноатхон 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилиб, ота-онасидан эрта ажралган ушбу ёшлар васийлик асосида таълим-тарбия олишди. Куни кеча ёшларнинг ҳаётида муҳим ҳодиса рўй берди ва уларга янги хонадон калитлари топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник А. Мусинов, Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Ю. Юсупов, Ўзбекстон тумани ҳокимлиги масъуллари ҳамда нуронийлар, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Шу ўринда ёшлар ҳам юртбошимиз ҳамда халқимиз томонидан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорчилигини изҳор этдилар.