Фарғона вилоятида янги қад ростлаган "Ecо city"да давом этаётган “Чилла истеъдодлар мавсуми” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган барча йўналишдаги тадбирларда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий ҳизматчилари фаол иштирок этиб, жамоат тартибини муносиб сақлашмоқда.
Шундай бадиий ва маданий тадбирлардан бири "Ёзувчилар уюшмаси" билан ҳамкорликда "Назм ва наво" номи билан ташкиллаштирилди. Тадбирда ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда таълим муассасалар ижодкор ўқувчи-ёшлари ва талабалари иштирок этдилар. Улар томонидан тасвирий ва амалий санъат йўналишларида мусобақалар ўтказилди. Амалий ижро этилган ғазаллар ва куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бахш этди.
Бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад иштирокчиларни маънавий дунёқарашларини кенгайтириш ва китобга бўлган қизишларини ошириш, ижодкорлик қобилиятларини намоён қилишларига кўмаклашишдир.