30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Фарғона шаҳар И.Каримов номидаги Маданият саройининг очиқ майдонида вилоятнинг таниқли санъаткорлари, ёш истеъдод соҳиблари иштирокида катта концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбирга Фарғона вилоятидаги оилавий болалар уйи фарзандлари ҳам таклиф этилди ва улар ушбу байрам кечасида вақтларини мароқли ўтказдилар.
Муҳсин Мўминов, Отабек Муҳаммадзоҳид каби таниқли санъаткорлар, ашула ва рақс ансамбллари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.