Ёзги таътилни мазмунли ўтказиш билан бирга янада куч-қувватга тўлиб, маънан ва жисмонан баркамол бўлишга интилиб, вилоят бўйлаб ташкил этилган ёзги оромгоҳларда дам олаётган мактаб ўқувчилари билан мунтазам шуғулланиш, уларни Ватанпарвар этиб тарбиялашга қаратилган ишлар Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан изчиллик билан давом этмоқда.
Хусусан, инспектор-психологлар ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда Қуролли кучлар тизими билан ҳамкорликда болалар оромгоҳига ташриф буюрилиб, Ватанпарварлик тадбирлари олиб борилмоқда. Болалар учун кўргазмали чиқишлар ташкиллаштирилиб, камондан ўқ отиш мусобақаси ўтказилиб, давра сухбатлари олиб борилди. Болаларни ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини янада орттириш ва ватанпарвар қилиб тарбиялашга қаратилган бундай тадбирлар вилоят бўйлаб барча оромгохларда давом этмоқда.