Вилоятдаги "Келажак ва бахт" номли Оилавий болалар уйига Янги аср маҳалласида истиқомат қилувчи Рўзибоевлар оиласи асос солган. Улар етти нафар қизалоқлар тарбиясини ўз зиммаларига олиб,бугунги кунда аҳил ва бахтли ҳаёт кечиришмоқда.
Фарғона тумани ҳокими Ҳ.Иномов куни кеча меҳр-оқибатли оилада меҳмон бўлди.
Туман ҳокими мазкур хонадонда болаларнинг яшаши, ўқиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ташриф якунида қизларга эсдалик совғалари топширилди.