Ўқувчи-ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора тадбирлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш юзасидан Миллий гвардия тизимида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ташаббуси ва болалар билан ишлаш бўйича ўринбосари бошчилигида Тошлоқ туманида жойлашган 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Ёш гвардиячилар" синфи ташкилланди ва бир қатор масъул рахбарлар бошчилигида тантанали равишда очилиш маросими бўлиб ўтди.
Эндиликда бу синфларда таълим оладиган ўқувчиларга ҳарбий билим ва кўникмалар ўргатилиб, уларда Ватанпарварлик руҳи янада мустаҳкамланади. Юртга, Ватанга муносиб фарзанд бўлиш учун ҳар томондан етук бўлиб улғаядилар.