Мазкур маҳорат дарсларида Фарғона вилоятида ташкил этилган Оилавий болалар уйларининг 45 нафар фарзандлари, Қувасой шаҳар 90-сонли кар болалар учун ихтисослашган мактаб-интернатининг 48 нафар ўқувчи ёшлари ҳамда 24 нафар Президент мактаби ўқувчилари иштирок этди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан фаол ўқувчилар ва ғолиблар эсдалик совғалар ҳамда халқаро сертификатлар билан тақдирландилар
Бу каби машғулотларнинг давомийлиги ўқувчиларнинг IТ соҳаси ва замонавий касбларга бўлган қизиқишларини, билим олишга бўлган интилишларини ҳамда ўз тенгдошлари қатори ўзига бўлган ишончни оширишга кенг замин яратмоқда.