Навоий вилояти Кармана туманида истиқомат қилувчи хонадон фарзандларининг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишларини таъминлаш мақсадида касб-ҳунар ва фан тўгараклари ташкил этилган.
Оила раҳбарлари Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси мутахассис психологлари билан доимий ҳамкорликда фарзандларининг қизиқишларини инобатга олган ҳолда, машғулотларга мунтазам йўналтирмоқдалар.
Мазкур хонадонда қизлар тарбия топаётганлиги боис, бугунги машғулот гўзаллик яратиш, яъни соч турмаклаш ва тирноқларни тартибга келтириш бўлди.
"Улғайганимда стилист ёки сартарош бўламан" - деб орзу қилмаган қизалоқ бўлмаса керак. Кўзгуни олдида соатлаб сочларини турмаклашга ҳаракат қилган қизчалар бугун мутахассислардан профессионал даражада ҳунарни ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Бугун уларнинг нозиккина қўл ҳаракатларини кузатар эканмиз, албатта улар ўз касбларини моҳир усталари бўлиб етишишига ишонамиз.