Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Томди туманидаги Оилавий болалар уйи фарзандлари Зарафшон шаҳридаги Болалар поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда 33 нафар болажонлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, дастлабки текширувлардан кейин аниқланган камчиликлар бўйича муолажалар ўтказилди.
Тадбир сўнгида, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Болалар поликлиникаси масъуллари томонидан муолажанинг босқичма-босқич амалга оширилиши ва шифокор кўригида бўлиш заруриятига қараб болажонларнинг даволаниш муддати ўзаро келишиб олинди.