Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси масъул офицерлари, психологлари томонидан шаҳар ва туман ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шўба мудирлари билан ҳамкорликда оилаларда тарбия топаётган фарзандларнинг тарбияси ҳамда мактабдаги таълим жараёнлари ўрганиб чиқилмоқда.
Хусусан, куни кеча вилоятдаги Валиевлар, Рўзибоевлар ҳамда Акбаровлар оилалари фарзандлари таҳсил олаётган илм даргоҳларига ташриф буюрилди.
Мутахассис психологлар томонидан болаларнинг таълим даргоҳи, дўстлари, қолаверса, билим олишга бўлган муносабатлари ўрганилиб, уларнинг фикрлари тингланди.
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, фарзандларнинг таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, барчаси таълим даргоҳларига ва янги оилалар даврасига мослашган. Бу албатта, оилада соғлом муҳит ва тарбиянинг тўғри ташкил этилганлигидан далолат беради.