Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси мутахассис психологлари ўзларига бириктирилган "Оилавий болалар уйи"га ташриф буюришди. Бу галги ташриф Бухоро шаҳар “Шейхонча” МФЙ да жойлашган Жўраевлар хонадонига йўналди. Тадбир давомида болажонларнинг қалбидаги эзгу орзу-мақсадлари билан ўртоқлашиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Шунингдек, психологлар ҳар бир боланинг индивидуал қизиқиш ва лаёқатларини аниқлаш мақсадида адекват методикалар олинди, натижалар таҳлил қилиниб, болажонларнинг қайси соҳага оида қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда уларга ўзлари ёқтирган касб эгаси бўлиб етишишлари учун психологик консультациялар берилди.