Наманган вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси "Чавандозлар мактаби"да ёшлар ва ўсмирлар ўртасида сакраш ва камондан ўқ отиш бўйича илк мусобақа ташкил этди. Иштирок этиш учун юздан ортиқ мактаб ўқувчилари, катта ёшдаги ўғил-қизлар, шунингдек, оилавий болалар уйларидаги ва Миллий гвардияга бириктирилган ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқувчилари таклиф қилинди. Мусобақанинг ҳар бир иштирокчиси эпчиллик, жасорат ва ғалабага интилишини намойиш этди. Мухлислар спортчи ёшларни қўллаб-қувватлаб туришди. Тадбир якунида ғолибларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.