“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Фостер оила ҳақида маълумотга эгамисиз?

27.3.2025 69

Болаларни шартнома асосида оилага тарбияга (патронат) ва оилавий болалар уйига олган оила тутинган (фостер) оила ҳисобланади. Болаларни тарбиялаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича ота-она мажбуриятларини ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган шахслар эса тутинган ота-оналар сифатида эътироф этилади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади қандай тоифадаги болалар тутинган (фостер) оилага берилади? Қонунчиликка мувофиқ одатда етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган ҳамда хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар оилага тарбияга берилади. Мазкур жараёнда  ўн ёшга тўлган болаларни фақат уларнинг розилиги билан оилага тарбияга бериш мумкинлиги қоидасига алоҳида аҳамият қаратиш жоиз. Ўзаро қариндош бўлган болалар, қоидага кўра, битта оилага берилади. Тутинган (фостер) оила жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган боланинг қонуний вакили ҳисобланади ҳамда унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. Тутинган (фостер) оилада болалар 18 ёшга тўлиши ёки умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотларини битиргунига қадар тарбияланиши мумкин. Яна бир эътибор қаратишимиз лозим бўлган асосий жиҳатлардан бири оилага тарбиялаш учун кўпи билан 5 нафар бола берилади. Бунда оиладаги болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва фарзандликка олинган ёки тутинган болалар билан биргаликда, қоидага кўра, 8 нафардан ошмаслиги керак. Болалар тутинган (фостер) оилаларга ваколатли орган билан болани олиш истагини билдирган шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тутинган (фостер) оила ғамхўрлигига бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан муомалага лаёқатли вояга етган ҳар икки жинсдаги шахслар тутинган ота-она бўлишлари мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 30 ёшдан 65 ёшгача бўлган фуқаролари, оилавий ҳолатидан қатъи назар, тутинган ота-оналар бўлиши мумкин. Оилавий болалар уйига болаларни шартнома асосида жойлаштириш қисқа, узоқ муддатли ва ихтисослаштирилган шаклларда амалга оширилади. Қисқа муддатли жойлаштириш — ҳаёти ва соғлиғи хавф остида бўлганлиги, жумладан зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни кейинги жойлаштириш шакли белгилангунига қадар кўпи билан олти ойгача бўлган муддатда тарбиялаш. Узоқ муддатли жойлаштириш — етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни улар 18 ёшга тўлиши ёки умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотларини битиргунига қадар тарбиялаш. Ихтисослаштирилган жойлаштириш — ногиронлиги бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш.

Болаларни оилага тарбияга олган (патронат) тутинган ота-оналарга ҳар бир тутинган боланинг парвариши ва таъминоти харажатлари учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 баравари миқдорида, тутинган болаларга кийим-бош ва пойабзал харид қилиш учун йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида маблағлар тўланади. Шунингдек, ҳар бир тутинган болани тарбиялагани (парваришлаш) учун тутинган ота-онага меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари (ногиронлиги бўлган тутинган болалар учун 1,5 баравари) миқдорида маблағлар тўланади.