#maktab_yillari_ajoyib
Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли "Меҳрибонлик" уйлари, республика бўйлаб оилавий болалар уйлари фарзандлари янги ўқув йилининг биринчи кунидаги фотосуратлар билан бўлишишди. Айниқса кеча биринчи марта биринчи синфга борган ўғил ва қизлар учун биринчи қўнғироқ муҳим воқеа бўлди. Шунингдек, битирувчи синф ўқувчилари учун ҳам бу кун эсда қоларли бўлди: кўп ўтмай улар катта, мустақил ҳаётга қадам қўйишади ва бу қадам қандай бўлиши кўп жиҳатдан улар ҳозир қандай сабоқ олишига, мактабни қандай битиришига, қайси касбни танлашига, қандай йўл тутишига боғлиқ. Болаларга кўра, улар ёнида Миллий гвардия ходимлари борлиги уларга ғурур бағишлайди. Ёз мавсумида гвардиячилар улар учун оромгоҳларда ҳарбий-ватанпарварлик, спорт, маърифий қизиқарли тадбирларни ташкил этишди. Болаларнинг мактабга тайёргарлик кўришида ёрдамлашди ва ҳозир, мактаб кунларида,болаларни доим қўллаб-қувватлайдиган, маслаҳат ва дарслар билан ёрдам берадиган инспектор-психологлар бор.