1-июнь "Болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш ва Халқ таълими бошқармалари ҳамда Чирчиқ шаҳар Прокуратураси томонидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари учун байрам дастури ташкил этилиб, болажонларга байрам дастурхони ёзилди. Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир давомида вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Камолов, Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.С.Жумаев, шунингдек, шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Л.Замитова ва Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Ш.Эрметовлар томонидан "Меҳрибонлик уйи"нинг спорт ва бошқа йўналишларда яхши кўрсаткичларга эришган тарбияланувчиларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Ушбу тадбирда Чирчиқ шаҳар 23-сонли Ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб ва 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоалари ажойиб куй-тароналари ва ўзгача чиқишлари билан болажонларга кўтаринки кайфият улашишди.