Тошкент шаҳар 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари сомса ва пицца тайёрлаш жараёнидан фотосуратлар билан бўлишди. Болалар интернетдан рецепт топиб, тарбиячилар ва ошпазлар ёрдамида хамир ёйиб, ажойиб сомсалар ҳамда мустақил равишда пицца пиширишди. Жуда мазали бўлди! “Биз овқатларни мустақил пиширишни ўрганишимиз лозим. Бир неча хил шўрва турларини тайёрлай оламиз, лекин пишириқсиз, айниқса бизнинг миллий сомсамизсиз дастурхонни тасаввур қилиб бўладими ?” – дея таъкидлашди тарбияланувчилар.