Болалар психологияси маркази фаолиятининг дастлабки кунларидан бошлаб ҳеч қачон бўш, тўғрироғи, болаларсиз бўлмаган: бу ерга 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар келади. Баъзиларини ўқитувчилари ёки ота-оналар олиб келишади, бошқалари бўлса ўзлари ташриф буюришади. Болалар бу ерда ўзларини қулай ҳис қилишади: тажрибали болалар психологлари улар билан суҳбатлашади ва шу билан бир қаторда, уларни тинглайди. Бу каби дилдан кечган мулоқотлар, болажонларни ўзини, ҳис-туйғуларини тушунишга, ўсмирлик давридаги қўрқувларини енгишга яқиндан ёрдам бермоқда.
Суратларда: Оилавий болалар уйи фарзандари ва 22-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари (“Болалар психологияси” марказининг доимий ташриф буюрувчилари)