Олдин хабар берганимиздек, қиш фасли олдидан Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳудудий бўлинмалари, электр тармоқлари, иссиқлик ва газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан биргаликда оилавий болалар уйларининг қишга тайёрлиги текширилган эди.
Шу билан бирга, ҳозирда иситиш тизимлари ва ускуналари, электр симлари, газ қувурлари ҳолати текширилди. Генераторлар, ўчоқ ускуналари ва маиший иситиш электр жиҳозларининг хизмат кўрсатиш ҳолати ва функционаллиги ўрганилди. Аниқланган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Бундан ташқари, ис гази билан боғлиқ ёнғин ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида болалар ва ота-оналар билан тушунтириш суҳбатлари ўтказилмоқда. Мутахассислар нима учун носоз иситиш мосламаларини ишлатиш хавфли эканлигини, электр тармоғида қисқа туташув ва ёнғин қандай содир бўлиши, углерод оксиди нима эканлигини ва углерод оксиди заҳарланишидан қандай ҳимоя қилиш, уй ва оилангизни қандай ҳимоя қилиш кераклигини тушунтириб берилмоқда. Совуқ кунларда ёнғин билан боғлиқ бахтсизликлардан эҳтиёт бўлиш ҳамда электр тармоғидаги юклама ортиб боргани сари кўпроқ газ ва иссиқлик истеъмол қилиниши ҳақидаги зарурий маълумотлар, тавсиялар берилмоқда.
Шунингдек, оилавий болалар уйларига ташрифлар чоғида ҳал этилаётган яна бир муҳим масала – болаларни қишки кийим-кечак ва пояфзал билан таъминлаш. Зарур бўлганда, тиббий кўрикдан ўтказиш масалалари, малакали тиббий ёрдам олиш ва дори-дармонларни сотиб олишда ёрдам кўрсатиш.
Кенг кўламли ишлардан кўзланган асосий мақсад болалар саломатлигини асраш, оилавий болалар уйларида қулай яшаш шароитларини яратиш бўйича барча чора-тадбирларни кўришдан иборат.
Суратларда: Фарғона ва Бухоро вилоятларидаги хонадонларда қишга тайёргарликни текшириш ишлари олиб борилмоқда.