Куни кеча пойтахтимиздаги 30-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари тўй либослари салонига ташриф буюрди. Бу ерда қизларга мутахассислар томонидан келин либосини безаш, образга мос соч турмагини танлаш ва пардоз қилиш, шунингдек, гулдастани қандай ясаш кераклиги кўрсатилди. Тадбир жараёнида кўпчилик қизларда кўйлак ва парда тикишни, мунчоқ ва бошқа аксессуарлар билан безашни ўрганиш истаги пайдо бўлди. Салон раҳбари меҳмонларга қандай қилиб ўз бизнесини юритишга қарор қилгани, қаерда иш бошлагани ҳамда ижодлари учун ғояларни қандай топганлиги тўғрисида сўзлаб берди.
Қизларга келинлик образларини синаб кўришга рухсат берилганда, уларнинг хурсандчилигида чегара йўқ эди.