18 ёш остонасида турган тарбияланувчилар иштирокида мустақил ҳаётга тайёргарлик кўриш бўйича машғулотлар давом этмоқда. Мазкур машғулотлар давомида ёшлар уйни озода сақлаш, уй-жиҳозларни таъмирлаш, маблағларни тўғри сарфлаш, уй-жой учун қандай коммунал тўловларни амалга ошириш, қўшнилар билан яқин муносабатларни қандай ўрнатиш кераклиги бўйича кўникма ҳамда сабоқлар олишмоқда.
Хусусан, Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйида ўтказилган машғулотлардан бирида болалар ош ва пицца пиширишни ўргандилар. Шу билан бир қаторда, ўғил болалар ҳам ош учун сабзи тўғраш, пицца учун хамирни тайёрлаб масаллиқларни тўғри тақсимлаш ва ҳ.к.о. ларни ўргатишларини сўрашди.
Ўзлаштирилаётган билимлар келгусида тарбияланувчилар Меҳрибонлик уйини тарк этиб, мустақил ҳаётга қадам қўйишганида асқотиши шубҳасиз.