Хива шаҳридаги 18-сонли мактабда таҳсил олаётган оилавий болалар уйлари фарзандлари учун Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан қизиқарли тадбир уюштирилди. Тадбирдан асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлоднинг спортга ва энг муҳими Ватан ҳимоячиси касбига қизиқишини оширишдан иборат.
Тадбирда гвардиячилар болаларга жисмоний ва тоғ машғулотларининг қандай бажарилиши, қурол-яроқ ва энг керакли анжом-аслаҳалар ҳақида маълумот беришди ҳамда тоғга кўтарилиш ва хафвсизлик қоидаларини бирма-бир тушунтиришди.
Шундан сўнг ўқувчиларга камондан отиш бўйича маҳорат дарси ўтказилиб, фаол иштирок этган болаларга эсдалик совғалари берилди.
Тадбирнинг иккинчи кунида эса, оилавий болалар уйлари фарзандлари Отчопар майдонига таклиф этилди. Бу ерда Миллий гвардия Чавандозлар мактаби мутахассислари от спортининг тарихи ва мамлакатимиздаги ривожи тўғрисида болаларга гапириб беришди. Тадбиринг энг диққатга сазовор жойи эса, от миниш бўйича маҳорат дарси бўлди. Дарс давомида болалар завқ ва ҳаяжон билан отларга миниб кўришди.