Юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган Мгвардиячиларнинг оила аъзоларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида навбатдаги эзгу ташаббус амалга оширилди. Хусусан, Бухоро вилоятида жойлашган «Варнет» ботаника боғига гвардиячиларнинг оила аъзолари учун саёҳат уюштирилди.
Мазкур тадбир иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашиш, уларнинг дам олишлари ва маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлашга қаратилган бўлиб, фарзандлар ҳамда ота-оналар учун унутилмас таассуротлар ҳадя этди. Саёҳат давомида меҳмонлар табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлишди, болажонлар учун эса қизиқарли ўйинлар ва маърифий машғулотлар ташкил этилди.